01.03.2023 22:56
8814
Теглар
«Бундеслигани муносиб баҳолашмайди, аслида турнир савияси юқорилигини ЕЧЛ ҳам исботламоқда». Мане «Бавария»га ўтгач, Роналду табриклаганини айтди

Садио Мане «Бавария»га ўтгач, Криштиану Роналду уни табриклагани ҳақида гапирди.

«Одатда Бундеслигани негадир муносиб баҳолашмайди. Аслида турнир савияси юқорилигини Чемпионлар лигаси ҳам исботламоқда. 

Янги мавсум олдидан Роналду билан Мальоркада учрашиб қолгандим. Ўшанда Мюнхенга ўтишим аниқ бўлиб улгурганди. Криштиану бу ҳақда хабар топгач, Мюнхенга кўчиб ўтаётганим билан табриклаб, «Бавария» - зўр клуб, бу сен учун ажойиб қадам», деганди. Германияда бахтиёрман», - дейди сенегаллик ҳужумчи. 

Маълумот учун, Мане ноябрь ойидан буён жароҳатидан тикланиб, ўтган ҳафта сафга қайтди. «Бавария» 8 март куни ЕЧЛ 1/8 финали жавоб баҳси доирасида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади. Дастлабки баҳсда немис клуби Париждан минимал ғалаба (1:0) билан қайтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар