28.02.2023 21:53
5940
Теглар
«Олтин тўп»га даъвогарлар рейтинги янгиланди. Месси – пешқадам, Мбаппе, Ҳоланд, Рэшфорд, Винисиус бешликда

Goal нашри 2023 йилги «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгилади.

Нашр талқинига кўра, соврин учун асосий даъвогарлар рўйхатини ҳамон Лионель Месси бошқармоқда. «ПСЖ» ҳужумчисидан кейинги ўринларни унинг клубдоши Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд, Маркус Рэшфорд ҳамда Винисиус эгаллаган.

Топ-20ликка «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ва «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес ҳам илк марта қўшилди. Неймар эса 5-ўриндан 11-ўринга пастлади.

Goal нашри талқинига кўра «Олтин тўп-2023»га даъвогарлар Топ-20лиги:

20. Энцо Фернандес («Челси», аввалги ойда 16-ўринда эди);

19. Хулиан Альварес («Манчестер Сити», 17-ўрин);

18. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм», ўрнида қолди);

17. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», 15-ўрин);

16. Мартин Эдегор («Арсенал», 14-ўрин);

15. Карим Бензема («Реал», аввалги ой рейтингга кирмаган);

14. Лисандро Мартинес («Манчестер Юнайтед», аввалги ой рейтингга кирмаган);

13. Жуд Беллингем («Боруссия», ўрнида қолди);

12. Букайо Сака («Арсенал», ўрнида қолди);

11. Неймар («ПСЖ», 5-ўрин);

10. Жамал Мусиала («Бавария», ўрнида қолди);

9. Каземиро («Манчестер Юнайтед», 11-ўрин);

8. Виктор Осимҳен («Наполи», 9-ўрин);

7. Хвича Кварацхелия («Наполи», 8-ўрин);

6. Роберт Левандовски («Барселона», 4-ўрин);

5. Винисиус Жуниор («Реал», 7-ўрин);

4. Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед», 6-ўрин);

3. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити», ўрнида қолди);

2. Килиан Мбаппе («ПСЖ», ўрнида қолди);

1. Лионель Месси («ПСЖ», ўрнида қолди).

Маълумот учун, совриннинг амалдаги соҳиби Карим Бензема саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар