Юрген Клопп «Ливерпул»нинг АПЛ жорий мавсуми якунида топ-4ликдан жой олиб, ЕЧЛга йўлланма олишига ишонмоқда.
Немис мутахассиси икки йил аввал кўпчилик жамоани якуний тўртликда бўлишини тасаввур қила олмаганида, клуб мавсум охирида бу вазифани бажарганини эслади.
«Икки йил аввалги тажриба бизга қўл келиши мумкин. Ўшанда ҳам қийин вазиятда топ-4ликдан жой олишни уддалагандик. Сўнгги йиллардаги кўплаб натижаларимиз билан фахрланишимиз мумкин.
Агар ҳозирги вазиятдан чиқиб кетиб, топ-4ликка қайта оладиган клуб бўлса, ўша «Ливерпуль». Биз бунга тайёрмиз. Сўнгги йилларда нималарга эришган бўлсак, биргаликда эришдик. Жамоа ва мухлисларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмасди», - дейди Клопп.
Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛда 23 ўйиндан кейин 36 очко билан 7-ўринда бормоқда. 4-ўринда бораётган «Тоттенҳэм» 25 ўйинда 45 очко жамғарган. Жамоа АПЛ доирасидаги навбатдаги турда якшанба куни «МЮ»ни қабул қилади.