27.02.2023 11:30
2824
Де Хеа «қуруқ ўйинлар» сони бўйича «МЮ» рекордчисига айланди

Давид Де Хеа «Манчестер Юнайтед» сафидаги «қуруқ ўйинлар» сони бўйича рекордчига айланди.

Англия Лига Кубоги финалида «Ньюкасл»га қарши кечган баҳс 2:0 ҳисобида якунланди. Бу испаниялик посбон учун манкунианликлар сафида тўп ўтказиб юборилмаган 181-ўйин бўлди. 

Де Хеа бу кўрсаткич борасида Петер Шмейхелни (180) ортда қолдирди.

32 ёшли дарвозабон «МЮ» сафида жами 522та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар