25.02.2023 02:14
2875
Теглар
«Барселона» Фати машғулотда жароҳат олганини маълум қилди. У «Реал» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати жамоанинг жума кунги машғулотларида жароҳат олди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 20 ёшли футболчи чап оёқ тиззасидан жароҳат олган. Унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Ҳозирча Фатининг «Альмерия»га қарши ўтадиган якшанба кунги учрашувни ўтказиб юбориши аниқ.

Маълумот учун, «Барселона» 2 март, пайшанба куни Испания кубоги яримфинали доирасида «Реал»га қарши майдонга тушади. Ансу бу ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Бунгача каталонияликлар сафида Педри ва Дембеле ҳам жароҳат сабабли сафдан чиққан эди.

Фати жорий мавсум Ла Лигада 21 ўйинда 3та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар