Бентанкур қачон сафга қайтиши маълум
Яримҳимоячи Родриго Бентанкур «Тоттенҳэм» сафида фақат 2023 йил охирида ўйнаши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, 25 ёшли футболчи чап тиззасидан операция қилинган ва ноябр ойида майдонга қайтиши кутилмоқда.
Уругвайлик яримҳимоячи АПЛ 23-туридан ўрин олган «Лестер» (1:4) билан ўйинда жароҳат олиб, 65-дақиқада алмаштирилганди.
Бентанкур бу мавсумда АПЛда 18та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар