22.02.2023 22:28
17918
Теглар
Странжа-2023. Жалолов Жошуадан устун келди, ўзбекистонлик 7 боксчидан ғалаба

Болгария пойтахти София шаҳрида давом этаётган Странжа-2023 турнирининг 3-куни ўзбекистонлик боксчилар учун муваффақиятли ўтди.

Болгария мезбонлик қилаётган нуфузли турнирнинг 3-кун якунларига кўра, кутилганидек, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп усталари ажойиб ғалабалари билан зафарли юришларини давом эттиришди. 

Жумладан, +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардсга имконият қолдирмаган бўлса, -75 кг вазн тоифасидаги кечган ўзбекча «дерби»да Аълохон Абдуллаевнинг қўли баланд келди. 

Странжа-2023. Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги 3-кун натижалари:

-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Аккол Мизан (Туркия) 5:0

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Абдаллаҳ Абу Араб (Дания) 5:0

-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Мануэл Каталино (Испания) 5:0

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ертуган Зеинулинов (Қозоғистон) 5:0

-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Вариндер Сингҳ (Ҳиндистон) 5:0

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Жошуа Эдвардс (АҚШ)  5:0

-75 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Морено Фендеро (Франция)  4:0

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдулазиз Абдупаттаев 3:0

-52 кг: Нозимахон Бултурова - Жёти (Ҳиндистон) 0:5.

Маълумот учун, кичик жаҳон чемпионати дея таърифланадиган «Странжа» халқаро анъанавий турнири бу йил 74-марта ўтказилмоқда. 19 февраль куни бошланган баҳслар 26 февралга қадар давом этади. 

Тўлқин Қиличев мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси турнирга қуйидаги таркиб билан йўл олди:

-48 кг: Нодиржон Мирзахмедов-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов-51 кг: Асилбек Жалилов-54 кг: Шаҳзод Музаффаров-54 кг: Миразизбек Мирзахалилов-57 кг: Абдумалик Халаков-60 кг: Шунқор Абдурасулов-60 кг: Атхамжон Мухиддинов-60 кг: Дилшод Абдумуродов-63,5 кг: Руслан Абдуллаев-63,5 кг: Мужибилло Турсунов-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев-67 кг: Бекзод Ҳамидов-71 кг: Иқболжон Холдоров-71 кг: Саиджамшид Жафаров-71 кг: Нурислом Исмоилов-75 кг: Ҳавасбек Асадуллаев-75 кг: Аълохон Абдуллаев-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев-80 кг: Одилжон Аслонов-80 кг: Жасурбек Йўлдошев-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев-86 кг: Темурхон Собиров-92 кг: Лазизбек Мулложонов-92 кг: Мадияр Саидраҳимов+92 кг: Баҳодир Жалолов

Қизлар:-48 кг: Саида Раҳмонова-52 кг: Нозимахон Бултурова-54 кг: Мухлиса Хушвақтова-63 кг: Хадичабону Абдуллаева.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар