«Челси» августдан бери майдонга тушмаётган Канте билан шартномани узайтиришга яқин
«Челси» Нголо Канте билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.
The Telegraph хабарига кўра, клуб яқин орада франциялик футболчи билан янги битим имзолай олишига ишончи комил.
Шартномаси ёзда тугайдиган 31 ёшли яримҳимоячининг ўзи ҳам «Челси»да қолишга тайёр.
Канте август ойида сонини операция қилдирганидан бери майдонга тушмаяпти. Тез орада у тўлиқ машғулотларга қайтиши кутилмоқда. «Кўклар» Нголонинг март ойида майдонга тушишига умид қилишмоқда.
Яримҳимоячи бу мавсумда АПЛда атиги 2та ўйин ўтказди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар