21.02.2023 22:53
13030
«МЮ»нинг 3 футболчиси «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушмайди 

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «Барселона»га қарши Европа лигаси 1/16 финал жавоб учрашувида уч футболчи катта эҳтимол таркибда бўлмаслигини маълум қилди.

Клуб расмий сайтига кўра, Ҳарри Магуайр, Антони Марсьяль ва Антони жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнини давом эттирмоқда ва пайшанба кунги ўйингача сафга қайтмаслиги деярли маълум бўлиб улгурган. Бу ўйинчилар «Лестер» билан баҳсда (3:0) ҳам майдонга тушмаганди.

Маълумот учун, Каталониядаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб баҳси 23 февраль куни бўлиб ўтади. 

Аввалроқ, «Барса»дан Бускетс, Дембеле ва Педри жароҳати, Габи эса сариқ карточкалари сони ортгани сабабли «МЮ» билан ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар