21.02.2023 08:01
4936
Теглар
Модрич: «Реал»дан янги шартномани совға сифатида олишни хоҳламайман. Бунга лойиқ бўлишим керак»

Яримҳимоячи Лука Модрич «Реал» билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Бор кучимни ишга соламан ва шу ерда қолишга лойиқ бўламан. Ҳаммаси ўз қўлимда.

Доим клуб билан муносабатларим яхши бўлган ва бу ўзгармайди. Ҳаммаси ўтган йилдагидек, шошиш йўқ. Мавсум ўртасидамиз, олдинда кўплаб синовлар бор. Бор эътиборимни энг яхши даражага қайтишга қаратишим керак. Кейин кўрамиз.

Ҳали шартномани муҳокама қилганимиз йўқ. Мен хотиржамман. Бу каби саволлар бироз зерикарли, чунки доим бир нарсани айтаман: ўзимни яхши ҳис қиляпман ва «Реал»да қолишни хоҳлайман.

Қолишни хоҳлайман, лекин бунга лойиқ бўлишим керак. Янги шартномани шунчаки совға сифатида ёки тарихдаги хизматларим эвазига олмайман. 

«Реал» билан муносабатларимни ҳеч нарса бузмайди, бу клуб — менинг ҳаётим», — дея 37 ёшли хорватияликнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар