20.02.2023 09:51
2779
Теглар
Иммобиле А Серия тўпурарлари рўйхатида 8-ўринга кўтарилди

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле А Серия тўпурарлари рўйхатида 8-ўринга кўтарилиб олди.

32 ёшли италиялик 23-турда «Салернитана»га қарши ўйинда (2:0) дубль қайд этди. Натижада Чиро Курт Ҳамринни (190та гол) ортда қолдирди. 

Иммобиледан 7 футболчи олдинда: Роберто Баджо (205), Антонио Ди Натале (209), Хосе Альтафини ва Жузеппе Меацца (216тадан), Гуннар Нордаль (225), Франческо Тотти (250) ва Сильвио Пиола (274).

Ҳужумчи А Серияда бу мавсумда 18та ўйинда 9та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар