Саудия Арабистони чемпионати. «Ан-Наср»дан ғалаба, Роналдудан иккита ассист, Машарипов захирадан майдонга тушди
Саудия Арабистони чемпионати 17-тури доирасидаги «Ан-Наср» - «Ат-Таъвун» ўйини якунига етди.
Учрашувда Криштиану Роналдунинг икки узатмасидан кейин Абдураҳмон Ғариб ва Абдулла Маъди томонидан киритилган голлар Ар-Риёд жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 2:1.
Шу куни Жалолиддин Машарипов захирадан майдонга тушиб, жамоасининг 78-дақиқада киритган иккинчи голига ҳужумни бошлади.
Шу тариқа, «Ан-Наср» 40 очко билан яна 1-ўринга қайтди. «Ал-Иттиҳод» ҳисобида ҳам 40 очко мавжуд. «Ат-Таъвун» 30 очко билан 5-ўринда қолди.
Саудия Арабистони чемпионати. 17-тур
Ан-Наср – Ат-Таъвун – 2:1
Голлар: Ғариб 17, Маъди 78 – Альваро Медран 47.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар