17.02.2023 22:31
3279
Теглар
ЕЧЛ, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ҳафта қаҳрамонлари эълон қилинди

УЕФА расмий сайти Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди.

ЕЧЛда «Бенфика» яримҳимоячиси Фредрик Эурснес ҳафта қаҳрамони деб топилган. Норвегиялик футболчи «Брюгге»га қарши сафардаги ғалабали ўйинда (2:0) 13,64 км югуриб, тўп оширишлари аниқлиги 72%ни ташкил этган. У шунингдек, майдонда энг юқори тезликни қайд этган – 31,4 км/с.

Номзодлар орасида «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау, «Боруссия» форварди Карим Адейеми ва «Бавария» вингери Кингсли Коман ҳам бор эди.

Европа лигасида эса ҳафта қаҳрамони деб «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд топилди. Англиялик форвард «Барселона»га қарши баҳсда гол киритиш билан бирга рақиб жамоа ҳимоячиси Жюль Кунденинг автоголига ҳам сабаб бўлди.

У бу борада Аксель Дисаси («Монако»), Лукас Окампос («Севилья») ва Дмитрий Криськивани («Шахтер») ортда қолдирди.

УЕФА Конфедерациялар лигасида эса ҳафта қаҳрамони номини Анхель Гарсия қўлга киритди. АЕКнинг 30 ёшли испаниялик яримҳимоячиси «Днепр-1» билан баҳсда ғалаба голига муаллифлик қилганди (1:0).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар