«Челси» билан келиша олмаётган Маунтга АПЛнинг 3 клуби ва «Ювентус» даъвогар
«Челси» яримҳимоячиси Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин.
EPSN хабарига кўра, томонларнинг янги шартнома бўйича музокараларида муаммолар юзага келган ва сўнгги ойларда сезиларли муваффақиятга эришилмаган. Тўсиқлардан бири — 24 ёшли инглизнинг узоқ муддатли шартнома тузишни истамаслиги. Шунингдек, у маошини сезиларли даражада оширишни талаб қилмоқда.
«Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» вазиятни кузатиб бормоқда.
Маунт бу мавсумда Премьер-лигада 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар