Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда пешқадам «Арсенал» ўз майдонида амалдаги чемпион «Манчестер Сити»дан мағлубиятга учради. Де Брюйне, Грилиш ва Ҳоланднинг голларига Сака бир бор жавоб берди.
«Сити» очколарини 51тага етказиб «Арсенал»га етиб олди ва тўплар нисбатига кўра 1-ўринга кўтарилди. Аммо Артета жамоаси захирасида бир ўйин бор.
АПЛ. 12-тур
Арсенал — Манчестер Сити 1:3
15 феврал, «Эмирейтс»
Голлар: Сака (42, пенальти) — де Брюйне (24), Грилиш (72), Ҳоланд (82).
Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу (Уайт, 83), Габриэл, Салиба, Зинченко, Жака (Виейра, 83), Жоржиньо, Эдегор, Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссар, 76).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Диаш, Гундўған, де Брюйне (Филлипс, 87), Грилиш (Фоден, 77), Силва, Родри, Маҳрез (Аканжи, 61), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Уокер (34), Эдерсон (36), Силва (45), Томиясу (48), Грилиш (62), Нкетиа (64).