15.02.2023 13:25
4312
Месси ва Неймар «Бавария» билан ўйин учун энг паст балл олишди, «ПСЖ»да энг юқори балл — Рамосда

Лионель Месси ва Неймар ЕЧЛ 1/8 финалидаги «ПСЖ»нинг «Бавария» (0:1) билан ўйинида паст баҳо олишди.

Goal Париж клуби ҳужумчилари ўйинини 10 баллик тизимда 4 баллга баҳолади — жамоада ҳеч ким бундан пастроқ балл олмади. «Таъсирсиз дуэт» — нашр уларнинг ўйинига шундай баҳо берган.

Ашраф Ҳакими, Нуну Мендеш, Уоррен Заир-Эмери ва Марко Верраттига ҳам худди шундай паст баҳо қўйилди.

Карлос Солер, Маркиньос ва Жанлуижи Доннаруммага 5 балл насиб этди.

Данилу Перейранинг ўйини 6 балл билан баҳоланди. Серхио Рамос «ПСЖ»да энг юқори баллга лойиқ кўрилди — 7/10.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар