15.02.2023 23:40
6689
Теглар
«Барселона» ҳакамларни сотиб олишда гумон қилинганлиги ортидан баёнот берди. Клуб Испания ҳакамлар қўмитаси вице-президенти хизматидан фойдаланган

«Барселона» клуби 2016-2018 йиллар давомида Испания ҳакамлар қўмитаси вице-президенти ҳисоб рақамига пул ўтказгани ва бу орқали ҳакамларга таъсир ўтказгани ҳақидаги гап-сўзлар ортидан расмий баёнот берди.

«Барселона» футбол клуби бугун ОАВда тарқалган маълумотлар, жумладан прокуратуранинг бу борада тергов жараёнини бошлагани, тегишли компанияга пул ўтказгани борасида қуйидагиларни маълум қилди:

1. «Барселона» ўтган йиллар давомида клубга испан ўйинчиларининг техник ҳисоботларни видеоформат кўринишида тақдим этган техник маслаҳатчи хизматидан ўриндошлик асосида фойдаланган.

2. Бундан ташқари, ташқи провайдер билан алоқалар профессионал ҳакамлик билан боғлиқ техник ҳисоботлар эвазига кенгайтирилди. Бу жамоа мураббийлари штабига зарур бўлган маълумотлар саналади. Бу профессионал футбол клубларида одатий ҳол.

3. Ҳозирда ушбу турдаги аутсорсинг хизматини клубга бириктирилган мутахассис кўрсатмоқда.

4. «Барселона» футбол клуби бу маълумотлар мавсум қизғин паллага кирганида сиздирилганидан афсусда. 

5. «Барселона» клуби тарқатилган маълумотлар оқибатида жамоа обрўсига путур етказадиган ҳар қандай шахсни судга бериши мумкинлигини маълум қилади», - дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ, «Барселона» Испания ҳакамлар қўмитаси амалдорига пул тўлаб келгани маълум қилинганди. SER Catalunya’га кўра клуб ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Хосе Мари Энрикес Негрейрага тегишли DASNIL 95 компаниясига 1,4 млн евро тўлаган. Каталонияликлар ушбу маблағни 2016 йилдан 2018 йилгача учга бўлиб, компания ҳисоб рақамига ўтказган. Негрейра аллақачон терговда қатнашиб, «Барса» ушбу тўловларни унинг фирмаси кўрсатган консалтинг хизматлар учун тўлагани ҳақида гувоҳлик берган. 

Аммо, собиқ амалдор солиқ идораларига «Барселона»га консалтинг хизматларини кўрсатганини тасдиқлайдиган ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ушбу мутахассис 1994 йилдан 2018 йилга қадар Испания футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси вице-президенти лавозимида фаолият юритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар