Неймар Лионель Мессининг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси уни руҳлантириши борасидаги саволга жавоб берди.
«Лео ҳар доим илҳомлантиради — жаҳон чемпионлиги билан ҳам, усиз ҳам. «Барселона»га келганимда у мени доим қўллаб-қувватлаган.
Унинг 34-35 ёшида ғолиб бўлганини кўриб, мен ҳам шуни хоҳлашимни тушунаман. Ҳозир бу жуда мураккаб кўринади, лекин умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Биз йилдан йилга олдинга интиламиз ва ишлар қандай бўлишини кўрамиз.
Очиғи, менда жуда катта орзу бор — жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш. Хорватиядан учралган мағлубият жуда аламли бўлди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунлангани маъқулроқ эди (1:1, пен — 2:4). Лекин бу футбол. У ажойиб ва сеҳрли. Афсуски, биз учун бунинг акси бўлди.
Футбол шундай сюжетларни беради ва шунинг учун бу спортни яхши кўрамиз», — деди «ПСЖ» клуби ва Бразилия ҳужумчиси TNT Sports'га.