14.02.2023 10:36
3657
Теглар
Лукаку ва Барелла «Сампдория» билан ўйинда тортишиб қолишди. Ромелу жамоадошини ҳақорат қилди

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Сампдория»га қарши ўйинда (0:0) жамоадоши Николо Барелла билан зиддиятга борди.

А Серия 23-тури ўйинининг 40-дақиқасида Барелла қўлларини юқорига кўтариб, норозилик билдирди. Бу Лукакуга ёқмади ва жамоадошига бақирди: «Қўлларингни ундай қилма! Бу ёмон, тўхтат!»

Шундан сўнг италиялик яримҳимоячи бельгияликка жавобан нимадир деди ва бироз паузадан сўнг Ромелу Николони «Йўқол, итвачча» дея ҳақорат қилди.

«Нерадзурри» устози Симоне Индзаги ўз футболчиларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлди.

«Бундай ҳолат бўлмаслиги керак ва мен буни кўришни ёқтирмайман, лекин улар танаффусда бирга ўтиришди. Улар — ажойиб дўстлар. Очиғи, мен бундай воқеаларни кўришни хоҳламайман», — деди мураббий.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар