Клублар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги Саудия Арабистонига топширилди

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2023 мезбонини эълон қилди.

Унга кўра, ташкилот клублар ўртасидаги ЖЧ-2023 мезбонлигини Саудия Арабистонига топширди.

Турнир 2023 йилнинг 12 декабрь санасидан 22 декабрь санасига қадар бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби «Реал» саналади. Мадрид клуби якшанба куни Марокаш пойтахти Работда ўтган финалда Саудиянинг «Ал Ҳилол» клубини мағлуб этганди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони 2030 йилги жаҳон чемпионатига ариза топшириши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. Сўнгги марта 1997 йилда Конфедерациялар кубоги ушбу мамлакатда бўлиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар