Капелло энг яхши италиялик мураббийни айтди
Фабио Капелло Италия тарихидаги энг буюк мураббийни айтди.
«Анчелотти — буюк мураббий, италияликлар ичида энг яхшиси. Карло — энг зўри, чунки у ҳамма жойда ғалаба қозонди, бу қийин», — дейди «Милан», «Ювентус» ва «Реал»нинг собиқ устози.
Капелло, шунингдек, ҳамюртининг Бразилия миллий жамоасига тайинланиши мумкинлигини ҳам юқори баҳолади.
«Бу жуда қизиқ бўларди. Миллий жамоаларга мураббийлик қилиш клублар билан ишлашдан бутунлай бошқача. Мен буни орзу қилганим учун Англия миллий жамоасига мураббий бўлдим. Ўйлайманки, фаолиятининг охирида бу Карло билан ҳам содир бўлиши мумкин», — деди Капелло Corriere dello Sport'га.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар