Туркиядаги йиғин доирасида «Насаф» навбатдаги ўйинини ўтказди.
Анталиядаги ўйинда Қарши клуби Қозоғистоннинг «Ордабаси» жамоасига қарши саф тортди. Ўйинда рақиблар сафида Бобур Абдухолиқов норасмий дебютини ўтказди. Баҳсда Ҳусайн Норчаев томонидан киритилган гол қаршиликларга ғалаба келтирди.
Ўртоқлик ўйини. Анталия. 13 февраль
«Насаф» - «Ордабаси» - 1:0
Гол: Ҳусайн Норчаев, 43.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов, 10. Ҳусайн Норчаев, 15. Жўрабек Маннонов, 23. Сардор Садуллаев, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умар Эшмуродов
Захирадан майдонга тушганлар: Зафармурод Абдираҳматов, Нодирбек Мукаров, Суҳроб Нуруллоев, Шоҳмалик Комилов, Муҳаммаджон Раҳимов, Абубакр-Ризо Турдиалиев.