13.02.2023 18:56
2178
Мбаппе, Месси ва Верратти «ПСЖ» машғулотларига қайтди

Килиан Мбаппе, Лео Месси ва Марко Верратти «Бавария»га қарши ўйин олдидан Париж клубининг жамоавий машғулотларига қайтди.

RMC Sport хабарига кўра, Мбаппе, Месси ва Верратти «Бавария» қарши ўйин олдидан жамоанинг машғулотларида қатнашмоқда. Уларнинг Мюнхен клубига қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли юқори.

Қайд этилишича, душанба кунги машғулотларни клуб президенти Носир Ал-Хелайфи ва унинг маслаҳатчиси Луиш Кампуш кузатиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе, Месси ва Верратти жароҳат сабабли «ПСЖ»нинг шанба кунги «Монако»га қарши ўйинини (1:3) ўтказиб юборганди.

Аввалроқ, бош мураббий Кристоф Гальтье Месси сафга қайтиши, Мбаппе эса «Бавария» билан ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида эканини айтганди.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «ПСЖ» - «Бавария» ўйини 14 февраль оқшомида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар