13.02.2023 12:55
3711
Теглар
Манба: «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси 6 ой майдонга туша олмаслиги мумкин

Родриго Бентанкур жароҳати сабаб 6 ойни ўтказиб юбориши мумкин.

«Тоттенҳэм»нинг 25 ёшли яримҳимоячиси АПЛ 23-туридан ўрин олган «Лестер»га қарши ўйинда (1:4) тиззасидан жароҳат олиб, 65-дақиқада алмаштирилди.

Sky Sports хабарига кўра, Бентанкур хочсимон боғламидан жароҳатланган бўлиши мумкин. Агар бу тасдиқланса, тикланиш камида 6-8 ой давом этади.

Маълумот учун, уругвайлик футболчи бу мавсумда АПЛда 18та ўйинда 5та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар