Илон Маск «МЮ»ни сотиб олиши мумкин
Илон Маск «Манчестер Юнайтед» клубининг янги эгасига айланиши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, SpaceX асосчиси «МЮ»нинг сотуви бўйича вазиятни ўрганмоқда ва миллиардер ҳам клубни сотиб олмоқчи.
Клуб хўжайини Глейзерлар оиласи томонидан клубнинг сотилиши бўйича дастлабки таклифлар 17 февраль куни кўриб чиқилиши кутилмоқда. Америкалик тадбиркорлар «МЮ» сотувини 6-7 миллиард АҚШ доллари атрофида баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, Маск 2022 йилнинг август ойида ҳам «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича гапирган, кейинчалик эса бу борадаги гапларини ҳазилга бурганди.
Аввалроқ, «МЮ»ни сотиб олишга асосий даъвогар сифатида Қатар амири Ҳамад ибн Халифа Ал-Тани номи тилга олинганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар