13.02.2023 10:23
3803
Теглар
Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ва «Астон Вилла»га қарши ўйин ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 23-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб ўйин ўтказдик. Танаффусдан кейин биринчи бўлимга қараганда яхшироқ ўйнадик. Кўпроқ гол урамиз деб ўйлагандик, лекин тўп ўтказиб юбордик. Премьер-лигада 3:1 ҳисобида ўйин натижасини олдиндан айтиб бўлмайди. 

Иккинчи бўлимда яхшироқ прессинг қилдик, ниманидир тўғирладик, тўпни яхшироқ назорат қилдик. Лекин хато туфайли тўп ўтказиб юбордик. 3:1 ҳисобида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо жуда яхши ўйнадик. 

Ҳоланднинг алмаштирилиши? Эрлинг сонидан зарба қабул қилиб олди, у ўзини ноқулай ҳис қилди. 3:0 ҳисобида таваккал қилишни хоҳламайман. Унинг ҳолатини яқин кунларда баҳолаймиз. Агар у тайёр бўлмаса, бошқа футболчи ўйнайди. У тайёр бўлади, деган умиддаман», — дея Пепнинг сўзларини келтиради Sky. 

2-ўриндаги «Сити» (48) 15 феврал куни АПЛнинг қолдирилган ўйинида пешқадам «Арсенал» (51) меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар