Де Хеа Шмейхелнинг рекордини такрорлади
Давид Де Хеа «Манчестер Юнайтед»да «қуруқ ўйин»лар сони бўйича Петер Шмейхелнинг рекордини такрорлади.
«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 23-турида «Лидс»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Де Хеа эса манкунианликлар сафида барча мусобақалар доирасида 178-бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Испаниялик 32 ёшли посбон бу борада даниялик афсонага етиб олди.
16 феврал куни «МЮ» Европа Лигаси 1/16 финалида «Барселона» билан меҳмонда ўйнайди. Агар Давид бўлажак баҳсда ҳам тўп ўтказмаса, рекордни янгилайди.
Шунингдек, «Лидс»га қарши беллашув Де Хеа учун Премьер-лигадаги 400-ўйин бўлди ва у бу кўрсаткичга эришган энг ёш дарвозабонга айланди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар