12.02.2023 09:59
2270
Гальтье: «Мбаппе «Бавария»га қарши ўйнай олади, деб айта олмайман»

«ПСЖ» бош мураббийи Кристоф Гальтье жамоа форварди Килиан Мбаппенинг «Бавария»га қарши майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мбаппе «Бавария» билан ўйинда майдонга туша олади, деб айта олмайман. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва биз Килианнинг соғлиғи билан таваккал қилмоқчи эмасмиз. Умид қиламанки, у тикланиш жараёнини муваффақият ўтказади.

Вератти, Месси ва «Монако»га қарши ўйинда захирада бўлган бошқа ўйинчилар ҳам Чемпионлар лигаси доирасидаги сешанба кунги ўйинда майдонга тушишига умид қиляпмиз», - дейди франциялик мутахассис.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «ПСЖ»нинг «Бавария»га қарши ўйини 14 февраль, сешанба оқшомида бўлиб ўтади. Клуб сўнгги икки баҳсда «Марсель» ва «Монако»га мағлуб бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар