Англия Премьер-лигаси 23-тури доирасида «МЮ» сафарда «Лидс» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида Маркус Рэшфорд ва Алехандро Гарначо томонидан киритилган голлар «МЮ»га муҳим ғалабани келтирди – 2:0.
Шу тариқа, «МЮ» очколари сонини 46тага етказиб, ҳозирча 2-ўринга кўтарилди. «Манчестер Сити» эса 45 очко билан 3-ўринга пастлади ва улар бугун «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади. «Лидс» эса 19 очко билан 17-ўринда бормоқда.
АПЛ. 23-тур
Лидс – Манчестер Юнайтед 0:2
Голлар: 0:1 – 80 Рэшфорд, 0:2 – 85 Гарначо.
Лидс – Мелье, Эйлинг, Вебер, Кох, Фирпо, Адамс, Харрисон (Ааронсон, 73), Маккенни (Гринвуд, 86), Бэмфорд (Рюттер, 58), Саммервилл, Ньонто.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот (Уан-Биссака, 73), Магуайр, Шоу, Маласиа (Мартинес, 61), Забитцер, Фред, Бруну Фернандеш, Вегорст, Рэшфорд, Санчо (Гарначо, 61).
Огоҳлантиришлар: Фирпо (18), Фред (21), Маккенни (40).