АПЛ 23-тури доирасидаги дастлабки ўйин Лондонда бўлиб ўтди.
«Челси» «Вест Ҳэм» меҳмони бўлиб, дуранг қайд этди. Фелиш ҳисобни очган бўлса, Эмерсон фарқни йўққа чиқарди – 1:1. Қайд этиш жоиз, бу Фелишнинг Лондон клубидаги биринчи голи бўлди. Ассист эса Энцо Фернандес номига ёзилди.
Шу тариқа, «Челси» кетма-кет 3-ўйинда дуранг қайд этиб, 31 очко билан 9-ўринда қолди. «Вест Ҳэм» 20 очко билан 15-ўринга кўтарилди.
АПЛ. 23-тур
Вест Ҳэм – Челси 1:1
Голлар: 0:1 – 16 Жоау Фелиш, 1:1 – 28 Эмерсон.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Цоуфал, Огбонна, Керер, Агерд (Жонсон, 80), Эмерсон, Райс, Лукас Пакета (Соучек, 14), Антонио (Ингз, 67), Бенраҳма (Даунс, 67), Боуэн.
Челси – Аррисабалага, Жеймс, Тиаго Силва, Бадьяшиль, Кукурелья (Чилуэлл, 67), Лофтус-Чик (Галлаҳер, 79), Мудрик (Зиёш, 67), Фернандес, Хавертц, Жоау Фелиш, Мадуэке (Маунт, 68).
Огоҳлантиришлар: Цоуфал (55), Бадьяшиль (64).