Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичига Туркияда тайёргарлик кўраётган «Насаф» клуби навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Анаталиядаги бу сафарги ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Малайзиянинг «Кедаҳ Дарул Аман» жамоасига қарши саф тортди. Шу куни қаршиликлар сафида жамоанинг янги аъзоси Азизбек Амонов дебют қилди. Малайзияликлар сафида эса «Навбаҳор»нинг собиқ легионерлари Боян Цигер ва Амирбек Жўрабоев майдонга тушди.
Учрашувда захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаевнинг икки дақиқада киритган икки голи «Насаф»га ғалаба келтирди – 2:1.
Ўртоқлик ўйини. 9 февраль
«Насаф» - «Кедаҳ Дарул Аман» (Малайзия) - 2:1
Голлар: Ҳусайн Норчаев 81, 83 пен. – Виллиан Лима 60.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев (Азамат Соибов), 2.Алибек Давронов (Шерзод Насруллаев), 15.Жўрабек Маннонов (Ҳусниддин Алиқулов), 17.Суҳроб Нуруллоев (Жавоҳир Сидиқов), 22.Шоҳмалик Комилов (Зафармурод Абдираҳматов), 23.Сардор Саъдуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев), 24.Нодирбек Мукаров, 25.Азизбек Амонов (Ҳусайн Норчаев), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (Ойбек Бозоров), 29.Муҳаммаджон Раҳимов (Умар Эшмуродов), 70.Абубакр-Ризо Турдиалиев (Акмал Мозговой).