Меньян «Тоттенҳэм»га қарши биринчи ўйинни ўтказиб юборади
Майк Меньян «Милан»нинг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги биринчи ўйинини ўтказиб юборади.
Аввалроқ «россонери» техник директори Паоло Мальдини дарвозабон феврал ойида майдонга қайтиши кутилаётганини айтганди. Аммо La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 27 ёшли французнинг тикланиши кечикмоқда.
Майкнинг тикланиш муддати аниқ эмас, аммо унинг қайтиши ой охирига кутилмоқда.
Шу тариқа дарвозабон 14 феврал куни бўлиб ўтадиган «Тоттенҳэм»га қарши ЕЧЛ 1/8 финали дастлабки ўйинини ўтказиб юборади. Хабарларга кўра, у 8 март куни бўладиган жавоб баҳсига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Меньян 2022 йил 22 сентябрда Франция сафида Миллатлар Лигаси доирасидаги Австрияга (2:0) қарши беллашувда жароҳат олганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар