Уго Льорис 8 ҳафтага сафдан чиқди
«Тоттенҳэм» дарвозабони жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди.
Sky Sports хабарига кўра, якшанба кунги «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинда (1:0) майдонга тушган франциялик дарвозабон тиззасидан олган жароҳати сабабли 8 ҳафтагача сафдан чиққани тахмин қилинмоқда. Тикланиш жараёни тезроқ ўтса, у 6 ҳафтада майдонга қайтиши мумкин.
Шу тариқа, у «Милан»га қарши ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал ўйинларини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Льорис жорий мавсум АПЛда 21 ўйинда майдонга тушган. Лондон клуби 22 ўйиндан кейин 39 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар