07.02.2023 16:01
2698
La Repubblica: Конте ва Де Дзерби – Пиоли ўрнига «Милан»ни бошқаришга номзод

Стефано Пиоли «Милан» клубини тарк этган тақдирда жамоанинг янги бош мураббийи бўлишга номзодлар маълум бўлди.

La Repubblica хабарига кўра, Пиоли ва клуб ўртасидаги келишув бекор қилинса, клуб раҳбарияти ёзда Антонио Конте ёки Роберто Де Дзербини таклиф этиш устида ишлайди.

Манбанинг ёзишича, «Милан» Пиоли билан келишувни тўхтатиш масаласида ҳали бир қарорга келмаган. Клуб раҳбарияти 11 йил ўтиб, жамоани чемпионлик сари етаклаган мутахассисни истеъфога чиқариш масаласида иккиланмоқда. 

Аммо клубнинг жорий мавсумда А Серияда чемпионлик курашидан чиққани, сўнгги 5 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаётгани, Суперкубокда «Интер»га, Италия кубогида «Торино»га ютқазиб турнир билан хайрлашгани ортидан жамоада мураббийга нисбатан ишонч пасайиб кетган. Аҳвол яқин турларда ўнгланмаса, раҳбарият мавсум якунигача кутиб ўтирмоқчи эмас.

Маълумот учун, «Милан» А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бориб, пешқадам «Наполи»дан 18 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар