Аллегри: «А Серияда тушиб кетмаслик учун 40 очко тўплашимиз керак»
«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериядан тушиб кетмасликни хоҳламоқда.
«Ҳозир бизни 15 очкодан маҳрум қилингани факт ва энди қандай қилиб 40 очко тўплаб, лигадан тушиб кетмаслик ҳақида ўйлашимиз керак.
Ажабланарлиси шундаки, қадам-бақадам олға силжиш учун биринчи навбатда бу ҳақда ўйлаш керак.
Мавсум узоқ, юришимизни давом эттирамиз. Италия Кубоги яримфиналидамиз, Европа Лигасида ҳам олға боришни истаймиз.
Баҳона қилмасдан, ҳамма нарсага майдондаги ўйин билан жавоб беришимиз керак», — деди Аллегри «Салернитана» билан ўйин олдидан.
Турин клуби турнир жадвалида 23 очко билан 13-ўринда бормоқда. Жамоа бугун, 7 феврал куни 21-тур доирасида «Салернитана» меҳмони бўлади.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар