06.02.2023 03:03
7426
Теглар
Ла Лига. «Барселона» «Севилья»ни йирик ҳисобда енгиб, «Реал»дан 8 очкога ўзиб кетди

Испания чемпионатининг 20-турида пешқадам «Барселона» ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилиб, Альба, Гави ва Рафиньянинг голлари эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Испаниялик ҳимоячи ва бразилиялик вингер голдан ташқари ассистни ҳам ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди.

Каталония клуби очколарини 53тага етказиб, «Реал»нинг мағлубиятидан («Мальорка»,  0:1) фойдаланган ҳолда ўртадаги фарқни 8 очкога етказди. Сампаоли жамоаси 21 очко билан 16-поғонада қолди. 

Ла Лига. 20-тур
Барселона — Севилья 3:0

5 феврал, «Камп Ноу» 
Голлар: Альба (58), Гави (70), Рафинья (79).
Барселона – тер Стеген, Кунде, Кристенсен, Араухо (Алонсо, 80), Альба (Бальде, 83), Бускетс (Кессье, 8), де Йонг, Педри, Гави (Фати, 80), Левандовски, Рафинья (Ферран Торрес, 84).
Севилья – Буну, Монтьель, Гудель, Рекик, Баде, Акунья (Окампос, 65), Оливер Торрес (Хиль, 46), Ракитич, Жордан, Гуйе (Фернандо, 83), Ан-Носири (Ламела, 46).
Огоҳлантиришлар: Ракитич (45), Жордан (75).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар