06.02.2023 21:55
10824
«Энг муҳими – таслим бўлмаслик». Элдор Шомуродов «Специя»даги дебюти ҳақида

Италия А Серияси 21-тури доирасида Элдор Шомуродов «Специя» сафида дебют учрашувини ўтказди.

Якшанба кунги «Специя» - «Наполи» (0:3) баҳсида мезбонлар сафида асосий таркибда майдонга тушган Элдор Шомуродов омадсиз дебютига қарамай, жамоасини таслим бўлмасликка чақирди.

«Бу биз кутган натижа эмас. Аммо энг муҳими – таслим бўлмаслик. Бу либосда илк марта майдонга тушганимдан жуда ҳам хурсандман. Олға, «Специя», - дея ёзади ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган ҳафтада 1,5 млн евро эвазига «Рома»дан «Специя»га ярим йиллик ижарага берилди. Клуб 21 ўйиндан кейин 18 очко билан 17-ўринда бормоқда.

«Специя» навбатдаги ўйинини 11 февраль куни сафарда «Эмполи»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар