04.02.2023 16:23
1830
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Хоразм»ни мағлуб этди

Про лигага тайёргарликни давом эттираётган «Динамо» Тошкентда ўтган ўртоқлик баҳсида «Хоразм»га қарши саф тортди. 

Ўйинда Элгужа Григалашвили ва Жавлон Маликов томонидан киритилган голлар самарқандликларга ғалаба келтирди – 2:0. 

Қайд этиш жоиз, Урганч клубига қарши баҳсда жамоа сафида Жаҳонгир Аҳмадов, легионерлардан Евгений Назаров, Дэррик ва захирадан майдонга тушган Дэвид кўрикда қатнашди. Жамоанинг навбатдаги ўйини 7 февраль куни ўтказилади. Рақиб жамоа номи ҳозирча номаълум. 

Ўртоқлик ўйини. 4 февраль
«Динамо» - «Хоразм» - 2:0

Голлар: Элгужа Григалашвили 60, Жавлон Маликов 75, пенальтидан.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Евгений Назаров, Хуршид Убайдуллаев, Францис Нарх, Акмал Козимов, Жасур Қурбонов, Дэррик, Элгужа Григалашвили, Невилл, Владислав Нуриев. 
Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Комил Шарофутдинов, Жавлон Маликов, Жаҳонгир Аҳмадов, Дэвид.
Ноаниқ пенальти: Францис Нарх, 55.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар