Спаллетти – А Серияда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди
А Серия расмий сайти январь ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши мураббийини эълон қилди.
Унга кўра, «Наполи» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионатида январь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
Неаполь клуби италиялик мураббий бошқарувида ўтган ойда 5 ўйинда 12 очко жамғарди. Жумладан, «Наполи» «Интер»га ютқазган (0:1) бўлса, «Юве» устидан йирик ҳисобда ғалаба (5:1) қозонди.
Маълумот учун, Спалетти жорий мавсум иккинчи марта ой лауреатига айланди. Клуб 20-турдан кейин пешқадам сифатида энг яқин таъқибчисини 13 очкога ортда қолдирмоқда.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар