Мюллер Германия Кубогидаги ғалабалар сони бўйича рекордчига айланди
«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер «Майнц»га (4:0) қарши Германия Кубоги 1/8 финалида голли узатмани амалга оширди.
33 ёшли немис ўзининг ушбу турнирдаги 53-ғалабасини қўлга киритиб, бу борада рекордчига айланди. У «Вердер»нинг собиқ яримҳимоячиси Мирко Вотавани (52) ортда қолдирди.
Шунингдек, Мюллер Германия Кубогидаги ўйинлар сони (63) Мюнхен клубининг рекордини такрорлаб, Зепп Майерга етиб олди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар