03.02.2023 11:44
2706
Теглар
Месси ЖЧ-2026 ҳақида: «Олдиндан гапиришни хоҳламайман. Футболдан завқ олар эканман, ўйнашда давом этаман»

Аргентина миллий жамоаси билан ЖЧ-2022да чемпион бўлган Лионель Месси 2026 йилги мундиалда иштирок этиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Билмайман, мен ҳар доим ёшим туфайли унгача етиб бориш жуда қийин бўлиб туюлганини айтганман. Футбол ўйнашни, қилаётган ишимни севаман. Формада бўлсам, ўзимни яхши ҳис қилсам ва футболдан завқланишда давом этсам, ўйнайвераман. Аммо навбатдаги жаҳон чемпионатига ҳали анча вақт бор. 

Скалони 10-рақамни сақлаб туришини айтди? Олдиндан гапиришни хоҳламайман. Такрорлайман: менга ёш ва вақт туфайли қийин бўлади. Лекин бу менинг фаолиятим қандай ўтишига боғлиқ. 

Яқинда 36 ёшга тўламан. Карьерам қандай кетаётганини кўраман, кейин нима қилишимни ҳал қиламан. Ҳаммаси кўп нарсага боғлиқ», — дея «ПСЖ» клуби ҳужумчисининг сўзларини келтиради Ole.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар