02.02.2023 21:15
2214
Ислом Кенжабоев «Қизилқум» билан шартнома имзолади

«Қизилқум» жамоаси янги мавсум олдидан ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Навоий клуби Ислом Кенжабоев билан шартнома имзолаган. У ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Навбаҳор»дан ижара асосийда «Қизилқум»да ўтказган эди.

«Якунланган мавсумда жамоамиз сафида ижара асосида тўп сўрган футболчи Ислом Кенжабоев янги мавсумдан «Қизилқум» жамоаси футболчисига айланди. Жамоамиз раҳбарияти навоийлик эъстедодли футболчи билан бир йиллик шартнома имзолади», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, Асрор Алиқулов мураббийлигида клуб Олег Толмасов ва Артём Дмитриев билан шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар