Баҳрайн пойтахти Манамада ОФКнинг 33-конгресси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 1 февраль куни Осиё футбол конфедерацияси Осиё кубоги-2027 мезбонини эълон қилди.
ОФК расмий сайти хабарига кўра, 2027 йилга Осиё кубоги мезбонлиги Саудия Арабистонига топширилган.
✨ 𝐎𝐅𝐅𝐈𝐂𝐈𝐀𝐋 ✨
— #AsianCup2023 (@afcasiancup) February 1, 2023
🇸🇦 Saudi Arabia will host the #AsianCup2027! ✅
Asia’s most prestigious tournament is set to be held in Saudi Arabia for the first-time ever! pic.twitter.com/trr7Kw6F9C
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги-2027 учун даставвал 5 мамлакат даъвогарлик қилиб, улар орасида Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон, Қатар ва Саудия Арабистони номзоди кўрсатилганди. Аммо Ўзбекистон ва Эрон аризасини қайтарди, Қатар 2023 йилга Осиё кубоги мезбонига айлангач, бу мамлакат ҳам аризасини қайтариб олган бўлса, кўп ўтмай Ҳиндистон рўйхатдан чиққанди. Якунда Саудия Арабистони ягона даъвогар бўлиб қолганди.
Маълумот учун, Осиё кубоги-2023 2024 йилнинг январь ойида Қатар майдонларида ўтказилиши кутилмоқда.