01.02.2023 14:27
3314
Манба: Тедеско — Бельгия миллий жамоаси бош мураббийи

Доменико Тедеско Бельгия миллий жамоасини бошқаришга яқин турибди.

Бельгия Қироллик футбол ассоциацияси (RBFA) вакиллари мураббий билан ҳамкорликнинг молиявий ва спорт шартларини муҳокама қилишди. Томонлар келишувга эришишди.

HLN хабарига кўра, «Лейпциг» ва «Спартак»нинг собиқ бош мураббийи Бельгия билан ЖЧ-2026 якунигача мўлжалланган шартнома тузади.

Германиялик мутахассисни тайинлаш RBFA директорлар кенгаши томонидан тасдиқланиши керак, яъни расмиятчилик ишлари қолган холос.

Тедеско ЖЧ-2022дан сўнг истеъфога чиққан Роберто Мартинес ўрнини эгаллайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар