«Андижон» Тожикистон миллий жамоаси сардори билан келишувга эришди
Суперлига янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган «Андижон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
«Андижон» сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров. Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар», - дейилади клуб хабарида.
Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувларда майдонга тушиб, 5 та гол урган.
Шунингдек, Назаров Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – “Истиқлол” сафида узоқ йиллардан бери тўп суриб келган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар