29.01.2023 20:57
3821
А Серия. «Ювентус» Туринда «Монца»га мағлуб бўлиб, 13-ўринга тушиб кетди

Италия А Серияси 20-тури доирасидаги яна бир ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди.

«Ювентус» ўз майдонида турнир дебютанти «Монца»ни қабул қилиб кутилмаган мағлубиятни тан олди. Меҳмонлар икки голни ҳам биринчи бўлимда киритиб, Туриндан ишончли ғалаба билан қайтишди – 2:0.

Шу тариқа, «Монца» очколари сонини 25тага етказиб, «Ювентус»ни ортда қолдирган ҳолда 11-ўринга кўтарилди. Аллегри шогирдлари эса 23 очко билан 13-ўринга пастлади.

А Серия. 20-тур
Ювентус – Монца 0:2

Голлар: 0:1 – 18 Чурриа, 0:2 – 39 Мота.
Ювентус – Шченсни, Де Шильо (Влахович, 65), Данило, Бремер, Гатти, Костич (Айлинг, 46), Паредес (Локателли, 46), Рабьо, Фаджоли (Соуле, 46), Ди Мария, Кин (Милик, 58).
Монца – Ди Грегорио, Кальдирола (Марлон, 70), Мари, Иццо, Карлос Аугусто, Пессина, Мачин (Раноккия, 77), Ровелла (Сенси, 59), Чурриа (Биринделли, 77), Капрари (Петанья, 70), Мота.
Огоҳлантиришлар: Капрари (69), Сенси (78).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар