28.01.2023 23:40
3177
Теглар
Ўртоқлик ўйини. 6та гол киритилган баҳсда “Навбаҳор” Болгария клубини мағлуб этди 

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталья шаҳрида давом эттираётган “Навбаҳор” мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги назорат-синов учрашувини ўтказди.

Бу сафар Самвел Бабаян шогирдлари Болгариянинг “Септември” (София) клубига қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик ўйини. 28 январь

“Навбаҳор” – “Септември” (Болгария) – 4:2

Голлар: Асадбек Собиржонов, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Искандеров, Иброҳим Йўлдошев.

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Шаҳбоз Жўрабеков, Милош Милович, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Асадбек Собиржонов, Йован Жокич, Лука Чермель, Шоҳруз Норхонов, Жасур Яхшибоев.

Маълумот учун, “лочинлар” Туркиядаги навбатдаги назорат ўйинини 1 февраль куни Россиянинг “Рубин” жамоасига қарши ўтказишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар