28.01.2023 01:19
7431
Теглар
Нодирбек Абдусатторов асосий таъқибчиси билан дуранг ўйнади

Мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар - халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов етакчи гроссмейстерлар қаторида «Masters» гуруҳида, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров эса «Challengers» гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб боряпти. 

Нодирбек Абдусатторов ва Гири Аниш  / Фото: Tata Steel Chess

11-турда 18 ёшли Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги асосий таъқибчиси, иккинчи ўринда бораётган нидерландиялик Гири Аниш билан дуранг ўйнади. Бу натижадан сўнг, Нодирбек 11 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, «Masters» гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолди. Аниш 7 очко билан иккинчи, норвегиялик Магнус Карлсен 6,5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. 

«Masters» гуруҳида яна 2 та тур ўтказилади. Абдусатторовнинг кейинги рақиби 28 январ куни америкалик Уэсли Со бўлади. 

Александр Донченко ва Жавоҳир Синдаров / Фото: Tata Steel Chess

«Challengers» гуруҳида 17 ёшли Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. У 11 имкониятдан 7 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жадвалда германиялик Александр Донченко 8 очко билан пешқадамлик қиляпти, туркиялик Мустафо Йилмаз 7,5 очко билан иккинчи бўлиб турибди. 

Мусобақа 29 январгача давом этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар