27.01.2023 22:38
7271
Теглар
«ПСЖ» бош мураббийи: «Ҳужум чизиғимизни кучайтирсак ёмон бўлмасди»

«ПСЖ» бош мураббийи Кристоф Галтье қишки трансфер ойнасида жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш кераклиги ҳақида гапирди.

«Биз ҳужумкор ўйинчиларимиздан бири Пабло Сарабияни йўқотдик («Вулверҳэмптон» ўтди – Tr.). Энди қайсидир ҳужумкор футболчимиз жароҳат сабабли сафдан чиқса, унинг ўрнини тўлдириш шарт бўлади. Шу боис ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги футболчини таклиф этсак ёмон бўлмасди», - дейди парижликлар бош мураббийи Кристоф Галтье. 

Аввалроқ, парижликлар «Лион» ҳужумчиси Райан Шерки билан музокара олиб боргани, аммо якунда келишув амалга ошмагани ҳақида хабар қилинганди. Шундан кейин клуб
«Зенит» яримҳимоячиси Малком билан музокарага киришгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, «ПСЖ» ҳужум чизиғида Мбаппе, Месси, Неймар, Экитике сингари футболчилар йиғилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар