27.01.2023 16:28
3604
Назорат учрашуви. Про лига клуби Суперлига жамоасини мағлуб этди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Суперлигага ҳозирлик кўраётган «Қизилқум»ни мағлуб этди.

«Тошкентда ўтган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Асрор Алиқулов мураббийлигидаги «Қизилқум»га қарши тўп сурди. Учрашувда навоийликлардан Жасур Холтўраев ва Салоҳиддин Турсунов гол киритган бўлса, Самарқанд клубидан Францис Нарх дублга эришди, яна битта гол ҳимоячи Хуршид Убайдуллаев номига ёзилди», - дейилади «Динамо» матбуот хизмати хабарида.

Назорат ўйини. 27 январь (жума)
«Динамо» - «Қизилқум» - 3:2

Голлар: Францис Нарх 15, 60, Хуршид Убайдуллаев 55 – Жасур Холтўраев 5, Салоҳиддин Турсунов 80.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов, Эркин Бойдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Бобур Мамадаминов, Абдужамол Исроилов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Элгужа Григалашвили, Францис Нарх, Баҳодир Насимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Козимов, Воҳид Оқбўтаев, Меҳриддин Мусурмонов. 
«Қизилқум»: Жавоҳир Илёсов, Илҳом Ваҳобов, Самандар Шукруллаев, Олег Толмасов, Авазбек Маматхўжаев, Муродбек Раҳматов, Ойбек Нурматов, Ислом Тошпўлатов, Даврон Анваров, Шерали Жўраев, Жасур Холтўраев.

Маълумот учун, «Динамо» навбатдаги ўртоқлик учрашувини 29 январь куни «Машъал»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар